ПАЙҒАМБАРНИНГ БИР КУНЛИК ҲАЁТИ
Пайғамбарнинг бир кунлик ҳаёти
Бу оддий кун эмас эди – тонгда бошланиб, кечқурун тугайдиган. У зотнинг бетиним фаолияти шундай эдики, гўё ҳар бир лаҳза янги бошланиш эди. У зот фурсатни ғанимат билувчи ва лаҳзанинг қадрига етувчи инсон эди. Пайғамбарлик фитрати шуни англар эдики, дақиқанинг ҳисоби бор ва унинг ўз натижаси бор.. соатнинг ҳисоби бор ва унинг ўз натижаси бор... куннинг ҳисоби бор ва унинг ўз натижаси бор... ажал эса умр чегараларида ўз чодирларини қуриб турибди.
Ушбу саҳифаларда биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга у зотнинг тонгу кечларини яшаймиз, у зот билан бирга Мадина бозорларида юрамиз, у зотнинг оддий таомидан ейишга шерик бўламиз, муаллим сифатидаги майин овозларини эшитамиз, намозда эса у зотнинг ҳазин тиловатларини тинглаймиз, у зот ўтирган содда бўйрада биз ҳам ўтирамиз ва у зот бошқаларга бериб, ўзи оз баҳраманд бўлган таомдан биз ҳам тановул қиламиз.
Саҳобаларининг васфлари орқали гўё у зотнинг уйига кириб борасиз.. у зотни хотиржам уйқуда ҳам, ҳаётга тўлиб ўтирган ҳолда ҳам кўришингиз мумкин, балки қучоғида эмаётган чақалоқни ёки елкасида миниб, у зотнинг иссиқлиги ва баракасидан баҳраманд бўлаётган гўдакни ҳам кўрарсиз.
Хўш, бу буюк инсон, бу карамли пайғамбар ўзининг башарий фитрати билан рисолат вазифасини қандай қўшиб олиб борар эди?!
Кундалик вақт айланишига қандай муносабатда бўлар эди?!
Кунини қандай ўтказар эди?!
Мана шу – пайғамбарнинг куни, расулнинг куни, инсоннинг куни, масъулнинг куни, отанинг куни, эрнинг куни ва дўстнинг куни.. Мана шу – «Пайғамбарнинг бир кунлик ҳаёти», ва мана шу китоб қўлингиздадир..
Абдулваҳҳоб Турайрий Абул Хайл